Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ички йўналишларга чегирмалар жорий этди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ички йўналишларга чегирмалар жорий этди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 31 августдан 3 сентябрга қадар юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун чегирмалар эълон қилди.

Унга кўра, барча ички йўналишдаги қатновларга 30 фоиздан 50 фоизгача бўлган байрам чегирмалари тақдим этилди. Бунда индивидуал йўловчилар учун – 30 фоиз чегирма бўлса, сайёҳлик гуруҳлари учун 40 фоиз белгиланди. Бунда беш ва ундан ортиқ лицей ва олий ўқув юртлари, коллежлар талабалари, мактаб ўқувчилари, ИИВ, ДХХ, ДСҚ каби тизимлардаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари ҳисобга олинган.

Оилавий сайёҳларни ҳам ҳисобга олиб, икки ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин, уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари; 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналарга 50 фоиз чегирмалар берилади. Пенсионерлар ва ногиронлар учун ҳам чегирмалар 50 фоизни ташкил этади.

50 фоизлик чегирмага эга бўладиганлар қаторига 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар, Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар ҳам бор.

Чегирмали авиачипталарни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг авиачипталарни сотиш марказий офиси ва Ўзбекистон аэропортлари кассаларида чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи, тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг