«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 30 йил давомида ҳеч қандай ислоҳот ўтказилмаганини тан олди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Ўзбекистон фуқаро авиациясини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида муносабатни эълон қилди.
Унда айтилишича, компания «соҳадаги долзарб муаммолар юзасидан хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан билдирилаётган фикрларни доимий равишда кузатиб бормоқда».
Ҳозирда МАК «Turkish airlines», «Isra air», «Garuda», «Аэрофлот», «ИрАэро», «S7», «Якутия», «SCAT» ва бошқа бир қатор хорижий авиакомпаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Юқорида санаб ўтилган компаниялар жорий йилнинг март ойидан бошлаб, «Очиқ осмон» режимидан фойдаланган ҳолда Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Иркутск, Красноярск, Олмота, Нур-Султон, Ақтау йўналишларида парвозларни амалга оширишни бошлашга тайёр эканлигини маълум қилишди.
Шунингдек, Исроил ва Туркияга парвозларни йўлга қўйиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
«Бу мамлакатимиз фуқаро авиациясини ислоҳ қилиш бўйича ишларнинг фақатгина биринчи босқичидир. Мазкур соҳада бошланган ислоҳотлар тизимли равишда, жадал суръатларда давом эттирилади. Айнан бу йўналишдаги ислоҳотларнинг жадаллаштирилиши натижасида 2020 йил мамлакатимиз авиация соҳасида туб бурилиш йили бўлади деб умид қиламиз.
Барчага маълумки сўнгги 30 йил давомида мазкур соҳада деярли ҳеч қандай ислоҳотлар амалга оширилмади. Бунинг оқибатида эса жиддий муаммолар тўпланиб қолди. Соҳа ривожига етарли даражада эътибор қаратилмагани ва мутлақо рақобат муҳитининг мавжуд эмаслиги ортидан у монополия тамойиллари асосида ривожланди. Тарифларнинг юқорилиги ва тақдим этилаётган хизматлар сифатининг пастлиги ҳам айнан шунинг натижасидир» - дейилади компания хабарида.
Авиакомпания соҳадаги муаммоларни ечишда кенг жамоатчилик ва экспертлар фикрини кутишини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter