Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида буюк давлат арбоби Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришда айнан Биринчи Президентимиз томонидан қабул қилинган 2013 йил 23 майдаги «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор муҳим аҳамиятга эга. Тадбирда университет ректори Ғ. Раҳимов «Ислом Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда Ўзбекистоннинг бебаҳо моддий ва маданий мероси, унинг давлатчилик негизлари, маънавий-ахлоқий анъаналари мустақил давлатнинг янги тарихи солномаларини яратишга асос, мамлакатни дунёга танитишга хизмат қилувчи манба бўлди. Биринчи Президентимиз халқимизнинг юксак муҳаббатига сазовор бўлган, улкан халқаро нуфузга эришган том маънодаги тарихий шахс, буюк давлат арбоби эди», — дея таъкидлади.
Анжуманда сўз олганлар Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, Ўзбекистон Республикасини мустақил ва демократик давлатга айлантиришдаги буюк тарихий хизматлари, мамлакатимизда таълим, фан ва маданиятни ривожлантиришда амалга оширган беқиёс ишлари самараларга алоҳида тўхталиб ўтишди.
Тадбир доирасида Ислом Каримовнинг талабалик йиллари, меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter