Ўзбекистон 20 та давлатга 30 кунлик визасиз режим жорий этади
Ўзбекистон 2020 йил 1 январдан 20 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади. Бу маълумот президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги янги Фармонида назарда тутилган.
Давлатлар рўйхати қуйидагича:
- Антигуа ва Барбуда
- Барбадос
- Белиз
- Гренада
- Доминикан Республикаси
- Мексика
- Гватемала
- Гондурас
- Коста-Рика
- Куба
- Никарагуа
- Панама
- Тринидад ва Тобаго
- Сальвадор
- Сент-Винсент ва Гренадин
- Сент-Люсия
- Багама ороллари
- Доминика
- Сент-Китс ва Невис
- Ямайка
Юқоридаги давлатлар жорий йилнинг февралидан бошлаб электрон визани расмийлаштириш имкониятини қўлга киритган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter