Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекгидроэнерго» ва бир қатор ташкилотлар Президентга янги лойиҳаларни тақдим қилишди

«Ўзбекгидроэнерго» ва бир қатор ташкилотлар Президентга янги лойиҳаларни тақдим қилишди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 январь куни Чирчиқ шаҳридаги «Ўзбеккимёмаш» акциядорлик жамиятида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари бу ерда янги лойиҳа билан танишди. Лойиҳада мавжуд металл қуйиш қуввати 1,7 минг тоннадан 4 минг тоннага оширилади. Маҳсулот сифати яхшиланади, энергия ва меҳнат ресурслари тежалади.

Президент шу ерда Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан танишди. «Чирчиқ марказий деҳқон бозори» МЧЖни реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинaди.

Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, Чирчиқ дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантирилади.

Шу ерда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан инновацион ғоя ва янги технологиялар асосида Пскент, Чорбоғ гидроэлектр станциясини қуриш ҳамда унинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳаси тақдим қилинди.

Президентга «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги заводи» ҳудудида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги машинасозлик соҳасини ривожлантириш дастури ҳақида маълумот берилди.

Президентга қишлоқ хўжалигининг машинасозлик соҳасида ресурс тежайдиган агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган замонавий, унумдорлиги юқори қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш юзасидан қилинадиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг