Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек-Қозоқ чегарасидаги бедодлик (видео)

Ўзбек-Қозоқ чегарасидаги бедодлик (видео)

Скрин: «ktk.kz»

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида юк машиналарининг олти километрлик тирбандлиги юзага келди. Бу ҳақда КТК телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркистон вилоятидаги Бауыржан Конысбаев номидаги божхона постидан ўтиш учун ҳайдовчилар кунлаб кутишмоқда. Ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, навбатсиз ўтаётганлар ҳам бор.

«Навбатсиз ўтаётганлар 300-400 доллардан беришмоқда. Агар бу пулни бермасанг, уч-тўрт кун кутасан. Агар навбат билан борган тақдирингда ҳам, барибир 100 доллардан сўрашмоқда. Мисол учун, менда 8 тонна юк бор, менга эса: «агар пул бермасанг, меъёридан 2 тонна кўп юк ортилган деб ёзаман, жарима тўлайсан» дейишди. Бу ҳолат Қозоғистонда, Ўзбекистонда бунақаси йўқ», – дейди Ғулом исмли ҳайдовчи.

Айтилишича, ҳайдовчилар қийин шароитларда бир неча кунлаб тунашларига тўғри келмоқда. Айниқса, тез бузиладиган маҳсулот ортилган юк эгалари кўпроқ азият чекишмоқда. Шунча қийинчиликлардан ташқари, яна қўшимча пул талаб этилаётгани ҳайдовчиларни ғазабини оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг