Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзА Италиянинг энг нуфузли ахборот агентлиги билан меморандум имзолади

ЎзА Италиянинг энг нуфузли ахборот агентлиги билан меморандум имзолади

ANSA Италиянинг Европа, Жанубий Америка, Африка ва Осиё бўйлаб 70 га яқин халқаро ҳамкорлар билан келишувга эга, 50 дан зиёд мамлакатда мухбирлари фаолият юритаётган миллий ахборот агентлиги. Бугунги кунда дунёнинг беш қитъасида 73 хорижий идораси, 22 ваколатхонаси бор.

Кеча, 21 июн куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ва Италиянинг ушбу ахборот агентлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Тадбир давомида ЎзА Бош директори A.Kўчимов жаҳон миқёсида ОАВ билан алоқаларни мустаҳкамлаш агентлик учун стратегик вазифа ҳисобланишини қайд этди.

– Айни пайт биз барча минтақалардаги йирик ахборот агентликлари билан фаол ахборот алмашяпмиз. ANSA билан шериклик эса бутун минтақа фаолиятини ўрганиш, Европа билан тезкор ахборот алмашишга замин яратади, – деди ЎзА раҳбари. – ANSA ЎзАнинг Ғарбий Европадаги биринчи ахборот ҳамкоридир.

Меморандумга мувофиқ, икки агентлик бундан буён мунтазам равишда Тошкент ва Римдаги элчихоналар билан ҳамкорликда фаолият юритади, мақола ва видео лавҳалардан фойдаланиш ваколатига эга бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг