БМТ: Ўтган 30 йилда дунё 178 миллион гектар ўрмонни йўқотди
БМТ ҳисоб-китобига кўра, ўтган 30 йил давомида, дунё ўрмонлари 178 миллион гектарга қисқарди.
Ташкилотнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ҳисоботига кўра, энг кўп дарахтлар Африка қитъасида нобуд бўлган.
Ўрмонлар Ер юзининг учдан бир қисмини (ёки 4 миллиард гектар) ташкил этишига қарамай, уларнинг майдони жуда тез қисқармоқда.
Баъзи мамлакатларда ўрмонларнинг қисқариши сабабли дарзахтларни кесиш даражаси 1990 йилдан 2020 йилгача сезиларли даражада камайган, дейилади тадқиқотда.
Африкада 2010-2020 йилларда йиллик ўрмон йўқотиш даражаси 3,9 миллион гектарни ташкил этди.
Барча ўрмонларнинг ярмидан кўпи (54%) Россия, Бразилия, Канада, АҚШ ва Хитойда жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter