Ота-онаси ташлаб кетган уч чақалоқ Москва туғруқхонасидан юртимизга олиб келинди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари Москва шаҳридаги туғруқхонадан Ўзбекистон фуқароси бўлган уч гўдакни юртимизга олиб келди. «Ўзбекистон 24» канали лавҳасида хабар қилинишича, ота-онаси чақалоқлардан туғруқхонанинг ўзида воз кечган.
Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижда болаларидан воз кечиш ҳолатлари учраб туради. 2018 йил якунларига кўра ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ота-онаси воз кечган 45 нафар болалар МДҲ давлатларидан олиб келинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter