Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўша дўкон эгаси ҳам мусулмондир» — ҳоким масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони ҳақида гапирди

«Ўша дўкон эгаси ҳам мусулмондир» — ҳоким масжид яқинидаги спиртли ичимликлар дўкони ҳақида гапирди

Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кеча матбуот вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида Асака шаҳридаги «Холид ибн Волид» масжиди атрофини ободонлаштириш масаласи ҳам кўтарилди. Блогер Отабек Нуритдинов масжид яқинида спиртли ичимликлар дўкони фаолият юритиши ва бу амалдаги қонунчиликка зид эканини таъкидлаб ўтди.

Асака шаҳридаги «Холид ибн Волид» масжиди. Расм: muslimun.uz

— Асака шаҳрида машҳур масжид бор. Уни зиёрат қилиш учун кўплаб одамлар келади. Аммо масжиднинг шундай ёнгинасида спиртли ичимликлар дўкони ҳам ишлаб турибди. Қонунчиликка асосан бундай дўконлар 200 метр узоқликда бўлиши керак. Бу масалани ҳал қилиш имкони борми?

— «Холид ибн Волид» масжиди атрофида ноқонуний иморатлар қурилиб, обидани тўсиб қўйган эди. Биз барча ноқонуний биноларни бузиб, текисладик. Спиртли ичимлик дўконлари муаммосини аввал ҳам эшитгандим, бу масалани астойдил кўриб чиқамиз. Ўша дўконнинг эгаси ҳам мусулмон бўлса керак. Агар тушунган одам бўлса, аввало у ерга дўкон қурмас эди. Менимча бу бўйича унинг ўзига ҳам мурожаат бўлгандир, аммо тадбиркор бузишга қаршилик қиляпти шекилли. Биз муаммони қонун асосида кўриб чиқамиз. Диний иншоотлар яқинида спиртли ичимликлар дўкони бўлмаслиги керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг