Оролда яна 700 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (1031-сон, 24.12.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга кўра, Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этиш давом эттирилади.
Шунга кўра, 700 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилади.
«Яшил қопламалар» барпо этиш учун, жумладан:
- ўрмон хўжаликларидан қўшимча 1000 нафар ходим жалб этилади;
- ишчилар озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминланади;
- чўл ўсимликлари уруғлари захирасини жамғариш ва экиш учун узлуксиз етказиб берилади;
- авиация, алоқа ва бошқа хизматлар жалб этилади.
Шунингдек, қарор билан тасдиқланган «Йўл хатираси»га кўра, 3 минг гектар майдонда маҳсулдор яйловзорлар барпо этилади.
Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун мос бўлган дарахт кўчатларини етиштириш мақсадида Мўйноқ давлат ўрмон хўжалигида 20 гектар майдонда кўчатхона ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter