Орол денгизи ўрнида 500 минг гектар ўрмонзор барпо этилади
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган «Оролқум» саҳроси пайдо бўлди.
Қарорга мувофиқ, Орол денгизининг суви қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.
Ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун 2019 йил мобайнида босқичма-босқич 100 млрд сўм ажратилади.
Бундан ташқари, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил давомида жами 500 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.
Аввароқ, Орол денгизи тубидан сув чиққани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter