Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар маошидан 500 мингдан ушлаб қолган ХТБ ходимлари жазога тортилди

Ўқитувчилар маошидан 500 мингдан ушлаб қолган ХТБ ходимлари жазога тортилди

Фото: «Xabar.uz»

«Kun.uz» сайтида чоп этилган «Ўқитувчилар маошидан 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда» номли мақола бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Амударё тумани халқ таълими бўлимида ўрганиш ўтказилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тумандаги 82 та умумтаълим мактабларида ишловчи 5154 нафар педагог ходимларнинг 3115 нафаридан электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал тўловлар учун ноқонуний равишда розилиги олинмай, иш ҳақидан ушлаб қолинган.

Мазкур ҳолат бўйича айбдор бўлган Амударё тумани халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари Р.Маткурбанов ҳамда Халқ таълими бошқармаси Марказлаштирилган молия бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси М.Қаландаровлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 013 650 сўм) миқдорида жаримага тортилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 2019 йил 8 февраль куни қонунбузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қуймаслик юзасидан белгиланган тартибда тақдимнома киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг