Мактаб ўқувчилари «Oʻqituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйига экскурсия уюштирди
23 ноябрь куни Юнусобод туманида жойлашган 220-мактаб ўқувчилари билан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги «Oʻqituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйида учрашув ташкил этилиб, корхона фаолияти билан таништирилди. Бу ҳақда нашриёт матбуот хизмати вакили маълум қилди.
Учрашув давомида мактаб ўқувчилари нашриётда китоб ва китоб маҳсулотлари тайёр ҳолга келгунга кадар қандай босқич ва жараёнлардан ўтиши билан танишдилар. Ўқувчиларга нашриёт ҳодимлари томонидан керакли маълумот ва тавсиялар интерактив тарзда берилди. Корхона бўйлаб ташкил қилинган экскурсия ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, яхши таассурот қолдирди.
– «Oʻqituvchi» НМИУда бўлган бугунги учрашувимиз, нафақат экскурсияда қатнашган ўқувчиларда, қолаверса менда ҳам катта таассурот қолдирди. Китоб ва китоб маҳсулотлари қандай машаққатли жараёнлар натижасида тайёр бўлишини инобатга олиб, ўқувчиларимизга дарсликларини авайлаш кўплаб инсонларнинг меҳнатини қадрлаш кераклигини айтиб ўтдик, - дейди 220-мактаб ўқитувчиси Шаҳло Дадажанова.
Учрашув сўнггида, мактаб ўқувчиларига нашриётда ишлаб чиқарилган қизиқарли китоблар совға қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter