Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онкология муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш миқдори кескин оширилди

Онкология муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш миқдори кескин оширилди

Фото: «Zamin.uz»

Онкология муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш учун ажратилган маблағ миқдори кескин оширилди ва йилига 5,5 млн. АҚШ доллари қийматида этиб белгиланди. Режага асосан, республика бўйича 11 та гамма терапевтик ва 7 та брахитерапевтик ускуналар ўрнатилади.

Онкология муассасалари МРТ+гипертермия, ПЭТ томография, «да Винчи» робот ускунаси, Кибер тиғ, антиографик комплекс каби энг замонавий ташхислаш ва даволаш ускуналари билан жиҳозланади. Бу ҳақда Ўзбекистон онкологлар ассоциацияси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Шунингдек, таъкидланишича, Онкология хизмати борасида аҳолидан йил давомида жами 118 та шикоят ва таклифлар келиб тушган. Улардан энг кўпи Тошкент шаҳри ва Самарқанддан бўлиб, энг кўп шикоят ва таклифлар даволаш ишлари бўйича эканлиги маълум бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг