Она-бола айиқлар тирик экани маълум қилинди
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев хабар берди.
Қайд этилишича, 26 апрель куни тарқалган айиқ боласи ўлдирилгани ҳақидаги хабар ўрганилганда, иккита бошқа-бошқа ҳолат эканлиги аниқланган.
«Биринчи ҳолат «Теракли» МФЙ ҳудудида аниқланган бўлиб, айиқ боласи ўлдирилган ҳолатга умуман алоқаси йўқ. Ҳозирда она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканлиги маълум бўлди. Айиқ ва унинг болаларини суратга олган шахс «Теракли» МФЙ яшовчи 22 ёшли Арслон Бўронов эканлиги аниқланди. У она айиқ ва унинг болаларини 22 апрель куни кечки пайт суратга олган.
Иккинчи айиқ жасади топилган ҳолат эса Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигининг Қизилсой ўрмон бўлимида 5 апрель куни содир этилганлиги аниқланди», — деб ёзган Бунёд Абдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, ўлдирилган айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter