Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва Олий суд раиси оммавий қабуллар ўтказади (жадвал)
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг март-июль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.
Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Дастлабки манзиллар – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб боради.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.
Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter