Самарқандда оммавий қабул: фирибгарлик ҳолатлари йил сайин кўпаймоқда
Президент Халқ қабулхоналарининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ташкил қилинди.
Уч кунлик очиқ-жонли мулоқотларда Олий суд масъуллари вилоят, туман-шаҳарлар судлари билан бирга 825 та масалани кўриб чиқди, уларнинг 394 таси жойида ҳал қилинди.
Мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом, Иштихон, Оқдарё, Пайариқ, Қўшработ, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Булунғур ва Тойлоқ туман судларида 121 нафар шахснинг ишларикўриб чиқилиб, уларнинг барчаси ўталмай қолган жазодан муддатидан олдин шартли озод этилди.
Маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан 27 та ариза қаноатлантирилди. 93 та тадбиркорлик субъекти етказилган моддий зарарниихтиёрий қоплагани учун уларга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишлар тугатилди, сайёр суд мажлисларида 2 та иқтисодий иш кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига ҳал қилинди. Дейлик, пахтачилик тадбиркор Аъзам Мустафоев 2018 йилда муқобил машина трактор паркига тегишли эски-ю таъмирталаб бинони ижарага олиб, қарийб 600 миллион сўм сарфлаб таъмирлайди, Хитойдан замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар олиб келади. Натижада бинойидек хусусий клиника иш бошлайди. Лекин орада бу мулкнинг туман ҳокимлиги балансига қайтарилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилганидан тадбиркор бехабар қолади. 2020 йил 9 октябрда Мажбурий ижро бюроси бу мулкни электрон аукцион савдосига чиқаргач, тадбиркор сарфлаган маблағининг сўровини бошлайди. Аъзам Мустафоевнинг оммавий қабулдаги мурожаатидан сўнг Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди куни кеча бу ишни кўриб чиқиб, тадбиркорнинг ҳуқуқларини тиклади: мазкур мулк ижарачининг харажатлари инобатга олинмасдан сотилгани учун Мажбурий ижро бюроси Пахтачи тумани бўлиминингқарори ҳақиқий эмас, деб топилди. Энди тадбиркор истаса аукционда қатнашиб бу мулкни сотиб олади, агар бошқа шахс бу мулкни харид қилса, унда Аъзам Мустафоевга қилган харажатларини қоплаб беради.
Умумлаштириб айтганда, Самарқанд вилоятида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилинган уч кунлик очиқ-жонли мулоқотларда 1 минг 609 та масала кўриб чиқилган бўлса, уларнинг 466 таси жойида ҳал қилинди, 363 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат, 195 та мурожаат эгасига тушунтириш берилди, 585 та мурожаат эса назоратга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter