Омадни қаранг! Мобиль алоқа абоненти Улуғбек Эргашев 150 миллион сўм ютиб олди
Бугун, 26 январь куни 350 миллион сўм ютуқ фондига эга «UMS дан миллионлар» акцияси ғолибларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида кечган тадбир «Uzreport TV» телеканалининг жонли эфирида намойиш қилинди.
Ғолибларни аниқлаш маросимида UMS мобил операторининг фаол абонентлари, тижорат ва бизнес ҳамкорлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Жонли телетрансляция узатилгани боис миллионлаб ўзбекистонликлар акция жараёнини бевосита кузатишди.
Тадбирнинг очилиш қисмида телетомошабинлар ва меҳмонлар эътиборига UMS компанияси эришган натижалари ва истиқболли режалари ҳақидаги ролик тақдим қилинди.4G ва 3G тармоқлари қамровини ҳудудларда, шу жумладан Камчиқ довони, Чимён-Чорвоқ ҳудуди каби тоғли жойларда янада кенгайтириш, янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш, абонентларга хизмат кўрсатишнинг янги имкониятларини яратиш компания фаолиятининг стратегик йўналишлари эканлигига урғу берилди.
Ўйиннинг асосий қисмида бошловчилар «UMS дан миллионлар» акцияси шартларини эслатиб ўтишди ва унининг иштирокчилари ҳақида маълумот беришди.
Хусусан, акцияда иштирок этиш учун абонентлар (жисмоний шахслар) икки босқичдан ўтишлари керак эди. Биринчи босқичда – 2017 йилнинг 5 декабридан 31 декабригача – улар алоқа хизматларига ҳеч бўлмаганда 70 минг сўм сарфлашлари лозим эди. Худди шундай маблағ 1 январдан 20 январгача бўлиб ўтган иккинчи босқичда ҳам сарфланиши зарур эди. Сарфланган ҳар 70 минг сўм битта имкониятга тенглаштирилди. Иштирокчилар қўлга киритган ҳар бир имкониятга ноёб ID-кодлар берилди.
Ўйин натижасида 4 нафар ғолиб аниқланди. 3- ва 4-ўринлар соҳиблари 50 миллион сўмдан ютиб олишди. 2-ўрин соҳиби 100 миллион ютиб олди. Энг асосий ғолиб бухоролик Улуғбек Эргашев эса 150 миллион сўм маблағни қўлга киритди. Ғолиблар билан жонли эфирда алоқа ўрнатилди.
Ғолиблар совринларни 30 иш куни давомида зарур ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин ютуқни олишлари мумкин бўлади. Пул маблағлари уларнинг банк ҳисоб рақамларига нақдсиз пул шаклида ўтказиб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter