Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Иқболбек Матрузиев 1984 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йили Жалақудуқ тумани 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси вазифасидан бошлаган.

2004-2006 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори бўлган.

2017-2018 Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги ҳоким Назиржон Ўринбоев пневмония сабаб вафот этганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг