Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олтин қалам» ғолиблари оладиган пул мукофоти миқдори маълум қилинди

«Олтин қалам» ғолиблари оладиган пул мукофоти миқдори маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бош мукофот соҳиби махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида (яъни 54 000 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўтакзилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилда ўтказилаётган «Олтин қалам» XVI танловига 435 нафар иштирокчи 5 000 га яқин ижодий ишларини топширган. Улар орасида Европа, Осиё, Африка, Америка қитъасидан қатнашётган журналистлар ҳам бор. 

«Олтин қалам» XVI танловида илк бор қабул қилинган материалларни онлайн баҳолаш йўлга қўйилди. Ҳар бир юртдошимиз jurnalistlar.uz сайти орқали танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари билан танишиб чиқиб, баҳолаб овоз бериши мумкин.

Мукофот жамғармаси миқдори жуда салмоқли бўлиб, ғолиблар учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот. Ғолиб махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида (яъни 54 000 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланади.

Асосий мукофотлар:

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (телевидение – 1-, 2-, 3-ўринлар); Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (радио – 1-, 2-, 3-ўринлар); Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (босма ОАВ – 1-, 2-, 3-ўринлар); Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот (интернет-журналистика – 1-, 2-, 3-ўринлар).

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (босма ОАВ, ТВ, радио, интернет).

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 160 баробари миқдорида (яъни 43 200 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 140 баробари миқдорида (яъни 37 800 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 120 баробари миқдорида (яъни 32 400 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Шу билан бирга, «Инсон қадрини улуғлашга бағишланган энг яхши материаллари учун»; «Маҳалла, оила ва гендер тенглик мавзуси энг яхши ёритилган материаллари учун»; «Ўзбекистон тарихи ёритилган энг яхши материал учун»; «ОАВ билан энг фаол ҳамкор ахборот хизмати»; «Энг яхши фоторепортаж» рағбатлантирувчи номинациялари  бўйича «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 50 баробари миқдорида (яъни 13 500 000 сўм) пул мукофоти билан тақдирланадилар.

«Олтин қалам» XVI танловида халқаро ташкилотлар ва чет давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари томонидан номинациялар эълон қилинган.

Танлов ғолиб ва совриндорларига мукофотлар шу йил 4 май куни «Туркистон» санъат саройида тантанали тақдирлаш маросимида топширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг