Олти ойда 60 мингдан зиёд киши Ўзбекистон визасини олди
ТИВга январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 60 528 та мурожаат келиб тушган, улардан 18 259 таси вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаменти, 42 269 таси эса чет элдаги ваколатхоналари орқали келган.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳонов маълумот берди.
Ҳисобот даврида одам савдоси қурбони бўлган, ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 523 нафар фуқаромиз Ватанимизга қайтарилди.
Паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 133 нафар Ўзбекистон фуқаросига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter