Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазорнинг собиқ ҳокими лавозимда юқорилади

Олмазорнинг собиқ ҳокими лавозимда юқорилади

Бахтиёр Раҳмонов

Аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонов Бахтиёр Султонович эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Маълум бўлишича, у Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Яъни Бахтиёр Раҳмонов энди Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасидан озод этилган Даврон Ҳидоятовнинг ўрнида иш олиб боради.

Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият юритган.

2018 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов Тошкент  вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг