Олмалиқдаги уч зўравон солиқчи ишдан бўшатилди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида сотувчиларнинг буюмларини зўрлик билан тортиб олган солиқчилар акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров «Zamon.uz»га ҳолат юзасидан интервью берди.
«Давлат солиқ хизмати органлари фуқароларга нисбатан ҳеч қачон куч ишлатишига йўл қўйилмайди. Бугунги кунда солиқ органлари тадбиркорларга кўмакчи бўлиб, уларнинг қонуний фаолият юритишларида амалий ёрдам беришга доим ҳаракат қилади», – дейди Музаффар Назаров.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан тезкор равишда хизмат текшируви ўтказилди. Воқеа айбдорлари бўлган уч нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва барча махсус унвонлари бекор қилинган.
Бундан ташқари, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи, унинг ўринбосари ҳамда Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғига ҳам тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси бошлиғи Шерзод Кудбиев видео юзасидан мурожаат қилиб, халқдан кечирим сўраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter