Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқ йўлида ўта иссиқ об-ҳавода ҳашар ўтказилмоқда (фото)

Олмалиқ йўлида ўта иссиқ об-ҳавода ҳашар ўтказилмоқда (фото)

Фото: Олтин воҳа

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрига элтувчи А-373 трассасида ялпи ҳашар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фото ва видеолар тарқалди.

Суратларда аёллар катта трасса бўйини тозалашаётганини кузатиш мумкин.

Шунингдек, Олмалиқда комбинат ишчилари йўл тозалашаётгани, гул экишаётгани айтилади.

Фото: Олтин воҳа

Эслатиб ўтамиз, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши маълум қилинганди.

Аввалроқ ФВВ огоҳлантириш билан чиқиб, 24-26 июль кунлари ҳаво ҳарорати меъёридан 6 даражагача иссиқ бўлишини билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг