Олимлар телевизор томоша қилишнинг янги хавфини маълум қилишди
АҚШнинг Миннесота университети олимлари кўп вақт давомида телевизор кўриш томир тромбози хавфини оширишини аниқладилар. Бу ҳақда «Корреспондент» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, шифокорлар 24 йил мобайнида 45-64 ёшли 15 минг нафар америкаликнинг соғлиғини кузатиб, уларнинг аҳволи ва турмуш тарзи ҳақида мунтазам сўров ўтказиб келишган.
Бу вақт оралиғида 691 та томир тромбози ҳолати аниқланган. Унга кўра, телевизор қаршисида мунтазам равишда вақт ўтказадиган кишилар ушбу касалликка 1,7 марта кўп учрайдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter