Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар куннинг қайси қисмида машқ қилиш фойдалироқ эканини айтишди

Олимлар куннинг қайси қисмида машқ қилиш фойдалироқ эканини айтишди

Aризона штати университети мутахассислари куннинг қайси қисмида жисмоний машқлар қилиш фойдалироқ эканини айтишди.

Бу ҳақда Frontiers in Medicine журнали хабар бермоқда. 

Олимларнинг фикрича, эрталабки машғулотлар аёлларга ортиқча ёғларда халос бўлиш ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, кечқурун машғулотлар мушакларнинг иш фаолиятини оширишга яхши таъсир қилади.

Кечки машғулотлар эркакларга қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Эркаклар жисмоний тайёргарликни яхшилаш учун куннинг исталган пайтида спорт ва бадантарбия билан шуғулланишлари мумкин. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг