Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар: атом энергетикасининг яна бир неча йиллик умри қолди

Олимлар: атом энергетикасининг яна бир неча йиллик умри қолди

Фото: «Bussines Insider»

Экспертлар 2025 йилга бориб қурилганига 40 йил бўлиб қолган атом электр станцияларининг 75 фоизи тўхтатилади, деган фикрдалар. «Bussines Insider» ёзишича, бу энергетика бозорида жиддий бурилиш бўлиб, юз минглаб мутахассислар меҳнат қилаётган бутун бошли бир фаннинг умри тугаб бораётганини англатади.

Охирги ўн йилда АҚШда бешта АЭС ёпилди ва уларнинг ўрнини энергетиканинг бошқа турлари эгаллаб олди. АЭСларнинг ёпилишига биринчи сабаб иқтисод — газ ва кўмирда ишловчи станцияларга хизмат кўрсатиш атом электр станцияларини қуриш ва ишлатишдан кўра яхши фойда келтиряпти.

Иккинчи сабаб — қурилиш хавфсизлиги. АЭСни қуриш ўта қимматга тушишидан ташқари, авария юз берса чинакам фалокатга айланади.

Учинчи сабаб — атом энергетикасига салбий қарашлар электр энергиясини олишнинг экологик тоза турлари — қуёш фермалари ёки геотермал станцияларни қуришга рағбат уйғотмоқда ва ҳозир бу жараён бутун дунёда авж олиб кетган.

Олимлар, юқорида саналган омиллардан келиб чиқиб, АЭСлар яқин ўн йилликларда бутунлай йўқ бўлиб кетишига ишонишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг