Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўлимга ҳукм қилинган» дарахтлар: Шаҳрисабз ва Деновдаги вазият

«Ўлимга ҳукм қилинган» дарахтлар: Шаҳрисабз ва Деновдаги вазият

Фото:«Расул Кушербаев»

Депутат Расул Кушербаев ўз расмий каналида Ўзбекистон бўйлаб дарахт кесилиши масаласини ёзди. 

«Деновда дарахтлар билан боғлиқ вазият биз ўйлагандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.

Туман марказидаги Шароф Рашидов, Намозгоҳ маҳалласидан ўтган йўл қатнов қисми ва бошқа ерларда ҳам юзлаб (балки минглабдир) қимматбаҳо дарахтлар ошкора кесиб ташланган, хатто ўтин сифатида сотувга қўйилганлари ҳам бор. Ҳар қадамда кесилган дарахт ўрнига дуч келиб йиғламоқдан бери бўласиз. Қонунсизликнинг чўққиси»— дея ёзади депутат.

Шунингдек, Шаҳрисабз тиббиёт бирлашмаси ҳудудида ҳам  дарахтлар кесилиши танқил қилинган.

Экологик вазият оғирлашаётган, аномал иссиқ яқинлашаётган бир пайтда бундай ҳаракатларни тушуниш қийин, албатта. 

Бундай вазиятда экология соҳасидаги мутасаддилар жим турмаслиги керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг