Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олим ҳар юз йилда содир бўладиган Қуёш бўронидан огоҳлантирди

Олим ҳар юз йилда содир бўладиган Қуёш бўронидан огоҳлантирди

Кучли зарбага эга Қуёш бўрони Ерга таъсир қилиши мумкин, аммо унинг эҳтимоли ҳар 100 йилда бир марта бўлади, дейди Россия амалий геофизика институти директори ўринбосари Вадим Коломин.

Глобал оқибатларга олиб келадиган қуёш чақнашлари фақат бир марта - 1859 йилда содир бўлган, дейди геофизик. 

«Биз шуни билишимиз керакки, қуёш бўронининг оқибатлари жуда ёмон бўлиши мумкин», деб огоҳлантирди олим. «Биз электр энергияси, поездлар, самолётлар, сунъий йўлдошларга эга бўлишга одатланганмиз, аммо ҳамма нарса бир сонияда тугаши мумкин».

Бундай ҳодисаларга боғлиқ бўлган йирик корпорациялар уларнинг оқибатларига тайёр эмас, деб огоҳлантирди Коломин. Унинг таъкидлашича, Қуёшга ҳеч қандай таъсир кўрсатишнинг иложи бўлмаса-да, Россияда қуёш бўронларини замонавий мониторинг тизимлари ёрдамида ўрганиш мумкин. Бугунги кунда бу муаммо давлат даражасида, жумладан, махсус дастурлар орқали ҳал қилинмоқда, дея қўшимча қилди Коломин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг