Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оҳангарон» чиқинди полигонида ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳудудларда кўмиш ишлари олиб борилди

«Оҳангарон» чиқинди полигонида ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳудудларда кўмиш ишлари олиб борилди

Ёз мавсумида ҳавонинг исиши оқибатида «Оҳангарон» чиқинди полигонидан чиқаётган киши табини хира қиладиган хид ва тутун Тошкент-Фарғона йўлидан ўтувчи йўловчилар ва Оҳангарон аҳолисининг эътирозига сабаб бўлиб келаётган эди.

Бу масалани бартараф қилиш мақсадида Давлат экология қўмитаси бевосита «Оҳангарон» чиқинди полигонида махсус штаб ташкил қилди ва 22 та самосвал, 2 та автоюклагич ва 5 та бульдозер жалб қилиб, ёнғин чиқиши мумкин бўлган ҳудудларда кўмиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати маълумоти маълум қилиб ўтган.

«Оҳангарон» чиқинди полигони Давлат экология қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг