Официантликдан юксак даражагача: Диёрбек Турғунбоев фаолиятига назар
Қизиқарли меҳмонхона соҳасида ҳар бир воқеа-ҳодиса ўзига хос унутилмас бўлиши шак-шубҳасиз. Бундай ҳолатларда фақат бир нечта инсонларгина ўзлари учун белгилангандан кўра кўпроқ иш қилишади ва бу қолганларда катта таассурот қолдиради.
Шундай инсонлардан бири Диёрбек Турғунбоев, у ўзининг меҳмонхона соҳасидаги ўн йиллик бой тажрибасини онлайн инновацион ресторан хизматчиларини тайёрлаш академиясига айлантирди. Инглиз тилида шакллантирилган ушбу онлайн академия ҳозирги вақтда Америка Қўшма Штатларининг Бруклин шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган.
Мeҳмонхона соҳасидаги дастлабки йиллар
Бундан ўн йил олдин Диёрбек Турғунбоевнинг меҳмонхона соҳасига илк саёҳати «FarruxFayz» номли камтарона кўча таомхоналаридан бирида бошланди ва бу уни ғайрат ва юксакликка интилиш билан тўйинган меҳмонхона соҳасига олиб кирди. Диёрбекнинг соҳадаги дастлабки йиллари мижозлар билан қандай муомала қилиш ва савдонинг нозик томонларини ўзлаштиришга қаратилди — бунда малакали ҳамкасбларининг ўрни жуда катта эканлиги эътиборга молик. «TashkentPalace» меҳмонхонаси унинг илк халқаро даражадаги меҳмонларга хизмат кўрсатиш мактаби бўлди. Диёрбек у ерда 2014 йиллар арафасида фаолият юритди ва бу унинг меҳмонхона соҳасида дунё кезиш ва турли хил миллатларнинг тили, маданиятини ўрганишга бўлган қизиқишини орттирди. Ундаги инглиз тилини билиш даражаси нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг исталган жойида меҳмонхона соҳасида ўз фаолиятини давом эттиришга катта имконият яратди.
Илк халқаро тажриба
Диёрбек профессионал фаолиятини 2015 йил Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида жойлашган «WyndhamGrandRegency» номли беш юлдузли меҳмонхонада ресторан официанти сифатида бошлади. Бу унинг илк халқаро даражадаги тажрибасига айланди. Беш юлдузли меҳмонхона официанти бўлиш жуда катта маъсулият ва шижоат талаб қилишини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш керакки, Диёрбек у ерда ўзидан жуда яхши таассурот қолдирди. «WyndhamGrandRegency» меҳмонхонасида соҳага оид тренинглар ва йиғилишларда фаол қатнашган Диёрбек ўзи учун раҳбар ҳисобланган инсонлар томонидан берилган ташаккурномалар ва турли хил фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Доҳа шаҳридаги йиллари Диёрбек кадрлар бўлимида администратор (маъмур) сифатида ишлаш учун тренинг (таълим) олади. Бундай тренинглар ва сертификатлар оддий ресторан официантининг тажрибали меҳмонахона ишчисига айланишига мустаҳкам пойдевор бўлди.
2016 йилнинг кузида Диёрбек Турғунбоев Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида жойлашган «Жумеираҳ» меҳмонхоналар тармоғида ишлаш шарафига муяссар бўлди. «Жумеираҳ» номи елкан шаклидаги ҳашаматли Бурж Ал Араб меҳмонхонаси орқали ҳаммага маълум. «Жумеираҳ» нафақат Бирлашган Араб Амирликларида, балки бутун Яқин Шарқ, Европа ва Осиё бўйлаб 26 ҳашаматли меҳмонхоналардан иборат жаҳон даражасидаги меҳмонхона тармоғи эканлигини ҳисобга олсак, айнан Диёрбекнинг уерда юздан ортиқ номзодлар орасидан танлангани эътиборли жиҳатлардан бири ҳисобланади. «Мадинат Жумеираҳ» ва Бурж Ал Араб меҳмонхоналаридаги ресторанларда фаолияти унинг ортиб бораётган тажрибалари орасидаги бебаҳоси эди. 2017 йили Диёрбек январь ойининг «энг яхшилари»дан бири бўлиб эътироф этилди. Бу унга бош официант бўлиш учун таълим олишга имкон яратди. Тренинг давомида у нафақат мижозлар билан ишлаш, балки ҳамкасблар билан қандай муомилада бўлиш бўйича ҳам билимларга эга бўлди. Диёрбек ўз устида жуда кўп ишлаш орқали ҳамкасбларига катта ўрнак бўла олди ва буни унинг ресторан менежерлари Флориан Лай ва Ҳусайн Оймакларнинг Диёрбек ҳақидаги фикрларидан билиб олиш мумкин:
TripAdvisor — меҳмонхоналар, ресторанлар, диққатга сазовор жойлар ва саёҳатга оид бошқа бизнеслар ҳақида маълумот, шарҳлар ва фикрларни тақдим этадиган машҳур онлайн саёҳат платформаси. У бутун дунё бўйлаб саёҳатчилар томонидан саёҳатларини режалаштириш ва кўриб чиқиш учун кенг қўлланилади. Айнан ушбу саёҳат платформасида меҳмонларнинг Диёрбек ҳақидаги фикрлари жуда ҳам кўплиги унинг Дубай шаҳрида ажойиб фаолият юритганига далил бўла олади:
Гарчи Яқин Шарқдаги ўзига хос тажрибага эришишда давом этаётган бўлса ҳам, Диёрбекнинг дунё кезишга бўлган истаги сўнмади ва бу уни сузувчи ҳашаматли меҳмонхона ҳисобланган «Silversea Cruises» компаниясига ўтишга сабаб бўлди. «Silversea Cruises» - бу ўзининг самимий ва нафис кемалари билан машҳур бўлган ҳашаматли круиз линияси бўлиб, у ўзида турли хил йўналишларда юқори даражадаги ва экспедиция услубидаги саёҳатларни таклиф қилади. 2018 йилнинг июль ойида ўзининг илк дунё бўйлаб саёҳатларини кема бортида туриб бошлаган Диёрбек оддий официантлик фаолияти уни дунёнинг 170 дан ортиқ шаҳарларига олиб боришига ишонмас эди. Кема ҳаёти ўзига хос қийинчиликлардан иборат эканлигини инобатга олган ҳолда шуни айтиш керакки, ундаги алмашиб бўлмас тажриба қуруқликдаги тажрибалардан ўн баробар юқори туради. Буни энг асосий сабабларидан бири, ундаги иш вақтлари ва фаолиятнинг хилма-хил эканлигидир. 1994 йилда ўзининг илк кемасини тақдим этган «Silversea Cruises» компанияси ўз бортида ҳалигача ўзбекистонлик ишчини қаршиламаганди. Диёрбек кемадаги унутилмас икки йил давомида 40 дан ортиқ турли хил миллат вакиллари билан бирга меҳмонларга хизмат кўрсатди ва бу ундаги тажрибани яна бир поғонага кўтарилганини кўрсатиб берарди.
2020 йил бошида бошланган Cовид-19 пандемияси ҳамма соҳалар қатори меҳмонхона соҳасини ҳам четлаб ўтмади. «Silversea Cruises» ҳамма кемаларини Франциянинг Марсел шаҳрига жамлади ва барча кема бортида бўлган меҳмонлар, хизматчиларни ўз уйларига қайтаришга мажбур бўлди, шу вақтда Диёрбек Турғунбоев кема бортида қолиши хоҳланган 180 ишчидан бири бўлди. Компания тасарруфида жами 9 та кема, ҳар бирида 400 нафардан ортиқ ишчилар ишлашган ва қарийб 3600 нафардан ортиқ ишчилар орасидан танлаб олинган 180 кишининг бири бўлиш Диёрбек Турғунбоев учун яна бир катта ютуқ бўлди. Бутун жаҳон Ковид-19 пандемиясидан жабр кўраётган бир даврда Диёрбек ўзининг лидерлик салоҳиятини кўрсатиб, ўзи учун бириктирилган 16 нафар ҳамкасби билан биргаликда барча 9 та кемани хизмат учун шай ҳолатда сақлаб турди.
2020 йилгача тўпланган тажриба уни Америка Қўшма Штатлари сари чорлади. Халқаро тажрибага эга бўлган Диёрбек Турғунбоев Қўшма Штатларда иш топиши қийин эмаслигини яхши биларди, лекин унинг асосий мақсади барча ўрганганларини ўзида мужассамлаштирган онлайн академия яратиш эди ва бу учун ўзида турли миллатларни жамлаган Қўшма Штатлар кенг майдон яратиб берди.
Онлайн официантлар акадeмиясини яратиш
«TU Brothers Academy»нинг пайдо бўлиши, ресторан соҳасидаги йиллар давомида официант тушунчасини фақатгина «овқат ва ичимлик ташувчи» деб эмас, балки унутилмас хотиралар яратувчиси даражасига олиб чиқиш эди. Пухта режалаштирилган онлайн дарслар орқали Диёрбекнинг мақсади географик чегара билмас платформа яратиш ва бутун дунё бўйлаб интилувчан шахсларга кенг қамровли таълим бериш эди. Платформанинг архитектураси, назарий тамойиллари ва амалда қўллашнинг уйғунлигини акс эттирувчи видео лавҳалар ва савол-жавоблар дарсларни яхлит бутун ўрганиш имкониятини яратиб берди.
Ўзининг онлайн дарсларини Қўшма Штатларда слайд кўринишида тақдим қилишда давом этаётган Диёрбек Турғунбоев ушбу онлайн академия нафақат бир халқ ёки миллат, балки бутун дунё бўйлаб тарқалиб, меҳмонхона соҳасининг ривожланишида ўз ҳиссасини қўшади, деган умидда.
Низомжон Исломов
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter