Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тупуриб даволайдиган табиб аслида кимлиги аниқланди

Тупуриб даволайдиган табиб аслида кимлиги аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилоятида «одамларни тупуриб даволайдиган табиб пайдо бўлди», изоҳи билан тарқалган хабарлар юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ва ДСИ ходимлари текширув ўтказишди.

Тарқалган видеотасвирдаги «табиб» Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Б.Й. (чорвачилик билан шуғулланувчи) табиблик маълумотига эга эмаслиги аниқланди, дейилади хабарда.

Б.Й. икки йиллардан бери Бўстонлиқ туманининг Оқтош қишлоғида, аҳоли орасида «Қуёшли» деб ном олган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келган.

Унинг айтишича, 27 май куни «Доривор ўсимликлар ҳақида»ги китобдан читтигул илдизи кукун шаклида томоққа сепилса ларингит касаллигини даволаши ҳақида ўқиб, тоғдан читтигул илдизини териб келган ва кукун қилиб майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олган.

Текширув ҳаракати давомида Б.Й. муолажа ўтказишда фойдаланиб келган буюмлар ашё тариқасида олинган ва ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг