Очилбой Раматов ва қатор амалдорларга «ҳайфсан» берилди
Президент йиғилиши давом этмоқда.
«Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.
Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?» – давом этди Президент.
Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.
Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов, «Ўзбекнефтгаз» раиси М.Абдуллаев, «Иссиқлик электр станциялари» раиси Ф.Абдураҳмонов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раиси Д.Исақулов, «Ҳудудий электр тармоқлари» раиси У.Мустафоев, «Ўзтрансгаз» раиси Б.Норматов, «Ҳудудгазтаъминот» раиси Б.Эшмуродовга «ҳайфсан» берилди.
«Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди», деди Президент.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter