Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очилбой Раматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги ҳолатни ўрганмоқда

Очилбой Раматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги ҳолатни ўрганмоқда

Фото: «Ўзсувтаъминот» АЖ

Ичимлик суви тармоқларини 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишлар мамлакатимизнинг олис ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан бошланди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шу мақсадда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи дастлаб 24-25 август кунлари Қорақалпоғистонда, 26-27 август кунлари эса Хоразмдаги ҳолатни ўрганишмоқда.

Ўрганиш ишларида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзсувтаъминот» АЖ Бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ҳам иштирок этмоқда.

Бажарилган ишлар:

«Қорақалпоқ сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳозиргача:

- ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш бўйича 15,1 км. тармоқ режалаштирилган, амалда 16,24 км.;

- насос ускуналаридан 86 тасини таъмирлаш режалаштирилган, амалда 88 та насос;

- сув иншоотларидан 23 тасини таъмирлаш режалаштирилган, амалда 28 та;

- 0,42 км. оқава сув тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган, амалда 0,42 км.;

- насос ускуналарилан 16 тасини таъмирлаш режалаштирилган, амалда 19 та насос;

- 2 та оқова сув иншоотини таъмирлаш режалаштирилган, амалда 3 та бажарилган.

«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳозиргача:

- ичимлик суви тармоқларини мукаммал таъмирлаш бўйича 1,54 км. тармоқ режалаштирилган, амалда 1,27 км.;

- ичимлик суви тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича жорий йилга 4,77 км. тармоқ режалаштирилган, амалда 4,59 км.;

- насос ускуналаридан 44 тасини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган, амалда 32 та;

- насос ускуналаридан 58 тасини жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган, амалда 46 та;

- ичимлик суви иншоотларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 12 та бино ва иншоотларни таъмирлаш режалаштирилган, амалда 8 та;

- 68 та машина ва механизмларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш режалаштирилган, амалда барча машина-механизмлар техник кўрикдан ўтказилиб, тайёр ҳолга келтирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг