Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда ўзига хос микроорганизм етиштирадиган завод ҳақида биласизми?

Нукусда ўзига хос микроорганизм етиштирадиган завод ҳақида биласизми?

Қорақалпоғистондаги энг йирик лойиҳалардан бири (қиймати 12 млн доллар) бўлган «Нукус» ЭИЗ ҳудудидаги «Sebu Artemia» МЧЖ фаолияти ҳақида артемия етиштирилади.

«Халқчил ёндошув» лойиҳаси муаллифлари ушбу корхонага бориб, унинг фаолияти бўйича репортаж тайёрлади. 

Артемия — 1 см узунликдаги қисқичбақасимон микроорганизм бўлиб, унинг муҳим хусусияти таркибидаги протеин моддаси ҳисобланади. Асосан фармацевтика, косметика соҳасида қўлланилади. Дунё бозорида 1 кг артемиянинг нархи, сифатига қараб, 50-100 доллар атрофида.

Мўйноқдаги «Sebu Artemia» корхонасида иш қуйидаги тартибда ташкил этилади: Орол денгизидан қопларда териб келтирилган артемиялар 72 соат давомида -18 градусли омборхонада совутилади. Махсус ҳовузларда ювилгач, 1 соатда 2 тоннагача маҳсулотни қуритиш имконига эга ускунада қуритилади.

Корхона тўлиқ қувватда, муваффақиятли ишга туширилса, Ўзбекистон артемия етиштириш бўйича АҚШ ва Хитойдан кейин дунёда учинчи ўринга чиқади. Прогнозларга кўра, 3 йил ичида Қорақалпоғистонда артемия экспорти йилига 80 млн долларгача етади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг