Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда камчилиги аниқланган уйнинг девори бузиб ташланди

Нукусда камчилиги аниқланган уйнинг девори бузиб ташланди

Фото: «Uza.uz»

Нукус шаҳри Татибаев кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли турар жой биносида камчиликлар аниқланиб, бинонинг деворлари қайта тиклаш учун бузиб ташланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур объектнинг лойиҳа ҳужжатлари «Арх энерго проект» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, қурувчи эса «Нукус Шахзода Афруз» МЧЖ. Қурилаётган 5 қаватли кўп зонали турор жой биносининг қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси аниқлаган.

«Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида бинода олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилиб, турор жой биносининг деворлари қайта тиклаш учун бузилмоқда», дейилади вазирлик матбуоти хабарида.

Аввалроқ маҳаллий интернет нашрларда ва ижтимоий тармоқларда «шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли турар жой биносининг 3-4-қаватлари қулаб тушганга ўхшайди. Бинонинг қулаб тушган қисми мато билан ёпиб қўйилган. Қулаб тушган темир бетон плиталари юк машинасида ташиб кетилмоқда» деган хабар тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг