Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

Нукусда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Нукус гарнизонида қуриб битказилган янги уйларнинг калитларини ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийларига топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги матбуот зхизмати ахборотига кўра, унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вакиллари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этган.

Нукус шаҳрида барпо этилган 30 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил режаси бўйича 74 та уй ипотека кредити асосида, 21 таси хизмат уйлари сифатида қурилиб, ҳарбий хизматчиларга тантанали равишда топширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг