Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Носоз ускуна сотиб олган истеъмолчининг ҳуқуқи тиклаб берилди

Носоз ускуна сотиб олган истеъмолчининг ҳуқуқи тиклаб берилди

Фото:«Uza.uz»

2019 йил 2 февраль куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасининг «Ишонч телефони»га фуқаро Ғ. Ю. оғзаки мурожаат қилиб, унда Навоий шаҳрида жойлашган савдо марказидан сотиб олган кир ювиш машинаси носоз чиққанидан норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди. 

Мурожаат Навоий шаҳар жамиятининг мурожаатлар дафтарига қайд қилинган. Шундан сўнг мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди ва фуқаро Ғ. Ю.нинг шикояти асосли эканлиги кузатилди.

2019 йил 3 февраль куни Савдо маркази раҳбариятига фуқаронинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари тушунтирилди ва истеъмолчининг талабига кўра унга кир ювиш машинаси учун тўлаган 2 млн 900 минг сўм пул маблағи қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг