Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ногирон болаларни парваришловчи ота-оналарга нафақа тайинланади

Ногирон болаларни парваришловчи ота-оналарга нафақа тайинланади

Фото: Xabar.uz

Президентнинг 17 февраль куни қабул қилинган Фармонига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимида янги ёндашув жорий этилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.

Хусусан, 2022 йилнинг апрель ойилан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланадиган нафақаларнинг миқдорлари бирхиллаштирлади ва янги доимий парваришга мухтож ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга янги нафақа жорий этилади.

Биринчидан, олдинги тартибда ногиронлик нафақалари турларининг миқдорларида кескин фарқланиш мавжуд бўлган. Хусусан, болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 минг сўм миқдорида нафақа тўлаб берилган. Аммо, ҳаёт давомида ногирон бўлиб қолган шахсларга эса тайинланадиган нафақа миқдори 440 минг сўмга тенг бўлган. Бунда кўриниб турибдики, бир ҳил гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт давомида бир ҳил тўсқинликларга учрасада, уларнинг даромад келтирувчи фаолиятини юритиш имкониятлари бир ҳил чекланган ва соғлиғи ҳолатидан бир ҳил харажатлар талаб қилинсада уларга ҳар хил миқдорда нафақа тўлаб келинган.

Эндиликда эса, ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъий назар, ногиронлиги бўлган шахсларга бир ҳил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилга қўшимча 81 млрд сўм ажратилади.

Иккинчидан, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Бунда, ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилда қўшимча 140 млрд сўм Пенсия жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Учинчидан, доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она(ота)ларга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилмоқда.

Янги нафақа жорий этилиши натижасида ногиронлиги бўлган болаларнинг парваришлаётган оналар кафолатланган базавий даромад манбаи билан таъминланадилар.

Мазкур нафақа Фармон билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатидан келиб чиқиб тайинланади. Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 30 мингдан ошиқ ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун давлат бюджетидан 2022 йилда қўшимча 157 млрд сўм ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг