Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Япония чегара хизмати ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти?

Нега Япония чегара хизмати ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти?

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси йўловчиларининг Япония ҳудудига киришлари рад этилиши ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати огоҳлантириш берди.

«Сафар мақсади сабаблари тушунтириб берилмаган ҳолларда, Япония чегара хизмати Сизнинг киришингизни ман этиши мумкинлигини эътиборга олишингизни сўраймиз. Японияга сафарни режалаштиришда мазкур маълумотни инобатга олишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Киришни рад этувчи энг кўп сабабларидан бири сифатида Японияга ташриф мақсадини тушунтириб берилмаслик (молиявий маблағлар, меҳмонхона брони мавжуд эмаслиги, қайтиш авиачиптаси) кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг