Наврўз муносабати билан Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча рейслар қўйилади
Наврўз байрами муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича 20 март куни қўшимча рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб «Sputnik» хабар бермоқда.
Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
HY41 Тошкент — Самарканд, жўнаш вақти — 19:30, етиб келиш вақти — 20:15.
HY42 Самарқанд — Тошкент, жўнаш вақти — 21:00, етиб келиш вақти — 21:45.
Олдинроқ авиакомпания Наврўз муносабати билан чипта нархларига 18—22-март кунлари 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар жорий қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter