Наврўз байрами куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда
![Наврўз байрами куни Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/720_460_95_4087636782.jpg)
Республика Гидрометеорология маркази 21 март куни юртимизда кутилаётган об-ҳаво хусусида хабар берди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-14, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража, илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter