Навоийда ота-онасидан бeвақт етим қолган уч болага тадбиркор уй совға қилди
«Бизнес фундамент» МЧЖ раҳбари тадбиркор Отабек Ҳайдаров томонидан ота-онасидан эрта етим қолган 3 нафар болага Навоий шаҳри марказидаги замонавий кўп қаватли уйлардан барча қулайликларга эга бўлган икки хонали уй совға қилинди.
«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Навоий вилояти кенгаши таклифи билан уй берилган бу болалар ота-онасининг бевақт вафотидан кейин 5 йилдан буён Кармана туманида ижарада яшаб келаётган бувиси Саодат ая Шукурованинг қарамоғида эди.
Бугун уларнинг қувончи чексиз, саховатли тадбиркор томонидан уй билан биргаликда аянинг икки нафар ўғил неварасига замонавий ноутбук ҳамда қиз неварасига тикув машинаси ҳама уй-рўзғор буюмлари ҳам совға қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter