Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда аҳолига мўлжалланган 4,1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилинди

Наманганда аҳолига мўлжалланган 4,1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида имтиёзли нархларда аҳолига етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 4,1 млрд сўмлик жами 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Боғот тумани кўмир омбори кассири С.К. ҳайдовчиси Э.О. ва омбор қоровули К.М. умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тонна кўмирни омбордан яширинча олиб чиқиб, шундан 900 кг. кўмирни фуқаро М.Х.га 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Шунингдек, ушбу кўмир омборида 345,8 тонна кўмир камомади аниқланган. 

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.Т.С.” МЧЖ масъул шахслари Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 млрд сўм маблағларнинг 340,8 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг