Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда мактаб ўқувчилари таровеҳ намозига қўйилмаётгани айтилмоқда

Наманганда мактаб ўқувчилари таровеҳ намозига қўйилмаётгани айтилмоқда

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

«Xabar.uz»га Наманган шаҳрида мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, шаҳардаги Абу Ҳанифа жомеъ масжидида16 май кунидан бошланган таровеҳ намозларига мактаб ўқувчилари қўйилмаётган экан. Мурожаат муаллифлари бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга оширилаётгани, болаларни масжидга қўймаслик борасида бирор бир расмий чеклов бор-йўқлигини билиб беришимизни илтимос қилишган.
 
Масжид атрофида жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлган ички ишлар идоралари ходимлари болаларни масжидга қўймаётганининг исботи сифатида фото ёки видеодалил юборишларини сўраганимиздан сўнг «Telegram»даги манзилимизга воқеа жойидан олинган бир қанча фотосуратлар келиб тушди.
 
«Xabar.uz» мазкур ҳолатга изоҳ сўраб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига расмий сўров юборди. Расмийлардан жавоб хати келгунига қадар вазиятни ўз манбаларимиз ва ўқувчиларимиз юборган маълумот ва далиллар орқали ўрганишда давом этамиз.
 
Ўзбекистонда диний маърифат соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган, халқимизнинг асрий орзулари тикланаётган, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ва ҳуқуқлари қарор топаётган бир пайтда Намангандаги каби ҳолатларнинг рўй бераётгани ғоят ачинарлидир. Муҳтарам ўқувчиларимиз, Сиз яшаётган ҳудудда шу каби ҳолатлар содир бўлаётган бўлса, бу ҳақда бизга маълум қилинг, сўзларингизни тасдиқловчи фото ва видеоларни юборинг! Вазиятни холис ўрганиб, масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг