Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 64-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади

Наманганда 64-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 25 майидан 29 июнига қадар Наманганда 64-Халқаро Гуллар фестивали ўтказилади. Туризм қўмитаси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг туризм бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган фестивалга 300 мингдан ортиқ хорижий, 8 миллион нафар маҳаллий сайёҳ ташрифи кутилмоқда.

Ҳар йили нафақат юртимиз, балки хориждан ҳам минглаб сайёҳларни жалб этадиган мазкур фестивалга тайёргарлик доирасида шаҳарга 100 миллиондан ортиқ, жумладан, кўча-хиёбонларга 45 миллион, Бобур, Афсона ва Янги Ўзбекистон боғларига 65 миллион туп гул экилди.

Байрам анъанавий автопарад билан бошланади. Табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида фестиваль меҳмонларига хорижий ва маҳаллий иштирокчилар томонидан махсус майдонларда табиий гуллардан яратилган турли композициялар, дизайн ва декоратсиялар намойиш этилади. Ҳар бир гул композицияси нафақат гўзаллик ва эстетик завқ бағишлайди, балки ҳудуднинг бетакрорлик ва маданий юзини намоён этувчи рамзий маъно касб этади.

Фестивал кунлари 100 дан ортиқ маданий тадбирлар – жаҳон ва миллий эстрада юлдузлари иштирокида концертлар,  Fashion week 2025 – йирик модалар ҳафталиги, халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, катталар ва болалар учун спектакльлар ва цирк томошалари, халқаро ҳунармандчилик кўргазмалари, кулгу кечалари, “Дунё таомлари Наманганда” – гастрономик туризм тадбирлари, "Лаванда сайли" ва дрон-шоулар ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг