Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МХХнинг тугатилиши, ишдан олинган амалдорлар, футбол бўйича янги қарор, «Ucell»нинг ҳийласи, коррупцияга боғланган тўёна ва бошқа хабарлар

МХХнинг тугатилиши, ишдан олинган амалдорлар, футбол бўйича янги қарор, «Ucell»нинг ҳийласи, коррупцияга боғланган тўёна ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 14 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ўзбекистон делегацияси Россиядаги президент сайловини кузатгани боради

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Германия канцлерини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 март куни Ангела Меркелни унинг Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.

Миллий хавфсизлик хизматининг номи ўзгарди

Хизмат фаолияти унинг ваколатларини қатъий белгилаб берувчи қонунчилик базасини яратиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши туришнинг замонавий услубларини жорий этиш, янгича асосда ишлайдиган ташкилий тузилмани яратиш, ташкилот сафларига қобилиятли ва ватанпарвар ёшларни жалб қилишни назарда тутадиган кадрлар танлаш тизимини яратиш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси ва турмуш тарзини яхшилаш сингарилар негизига...

МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаш тавсия этилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва герби билан танишинг

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналари ҳам тасдиқланган эди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Хизмат раиси томонидан тасдиқланади.

Таълим

Қишлоқ хўжалиги йўналишида янги сиртқи бўлим очилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига, зарур ҳолларда, Филиалнинг ва Марказнинг тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Иншолар танловида қатнашиб, ноутбук, планшет ва смартфон ютиб олинг!

Республика мактаб ўқувчилари ўртасида «Мен ёш истеъмолчиман» мавзусидаги республика иншолар кўрик-танлови ўтказилади.

Ҳуқуқ

Апостиль ҳақида нималарни биламиз?

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги қарори 1-иловасига асосан «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган. Хўш, апостиль ва апостиль қўйиш деганда нималар тушунилади?

Болани фарзандликка олиш тартиби қандай?

Агар бола ўн ёшга тўлган бўлса, фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Оила кодексининг 156-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бугунги кунда бир бола учун камида 129180 сўм алимент тўланади

— Мен битта фарзандим учун иш ҳақимнинг 25 фоизи миқдорида алимент тўлаб келмоқдаман. Оилавий аҳволимиз оғир. Отам 72 ёшда, касал. Онам 63 ёшда, ҳар куни биттадан «Бензонал» таблеткасини ичади. Аслида бу дорини бир кунда уч маҳал ичиши керак. Аммо имконимиз йўқ. Хорижга ишга борсам қанча алимент тўлайман? Ёки бекорчи ҳисобида...

Фарзандингизни боғчага жойлаштирмоқчимисиз?

Болалар боғчага Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси берадиган йўлланма асосида қабул қилинади. Комиссия ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари фуқароларни қабул қилади.

Ишсизлар учун бепул маслаҳатлар

Ҳар бир фуқаро ўз ихтиёрига кўра иш жойи танлаш ва танлаган иш жойи бўлмиш ташкилот ва муассасасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ёки ҳеч қандай тўловларсиз ёрдам берувчи Бандликка кўмаклашувчи марказлар хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Микрокредит кимга қанча берилади?

Банкларда қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқи мавжуд.

Жамият

Ҳамёнбоп, замонавий ва сифатли уй: унинг шакли, майдони қанча?

Якка тартибда уй-жой қуриш учун инжиниринг компанияси томонидан танланган ер массивлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 1 июнгача маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали маҳаллий аҳоли, тадбиркорлар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар эътиборига етказилиши шарт.

Танасидан 16 дона игна топилган бола соғайиб, уйига қайтди

Азизбекнинг онаси фарзандининг безовталиги, инжиқлигидан хавотирга тушиб ўзи яшаётган ҳудуддаги тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Дастлабки текширувларда унинг томоғи шишгани, иситмаси борлиги туфайли шамоллаш ташхиси қўйилган. Бироқ боланинг аҳволи ўнгланавермагач, унда рентген текшируви ўтказилган ва танасида игна борлиги маълум бўлган.

Сўмни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиблари ўзгарди

Рухсатнома — қатъий ҳисобдаги бланка бўлиб, «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур даражада ҳимояланган бўлади. Ҳар бир бланка бир хил серия ва тартиб рақамига эга 2 нусхадан иборат бўлади: биринчиси ариза берувчига топширилади, иккинчиси эса бош бошқармада қолади.

Видео. «Тўёна — бу пора»

Сессияда тўйлардаги ортиқча дабдабабозлик ва харажатларнинг олдини олиш бўйича турлича фикрлар, таклифлар ва танқидлар айтилди. Хусусан, ХПК раиси Шерзодхон Қудратхўжаев тўёнага ҳам алоҳида эътибор бериб, тўйларда бериладиган ушбу ҳадяни порага тенглаштирди.

Тожикистондан визасиз келиш санаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПҚ–3604-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 март куни имзоланган фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Президент иштирокидаги йиғилишда бир қатор мансабдорлар лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёев 14 март куни қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш ва соҳани замонавий техника билан таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса

Кўлга гул отган келин-куёв таъсирли воқеага гувоҳ бўлишди (видео)

Ўтган йили Россиянинг Краснодар ўлкаси Лабинск шаҳридан ўтган Лаба кўли устидаги кўприкда ғаройиб воқеа содир бўлди. Ёш келинлар анъанага кўра тўй олдидан кўприк устига тўхтадилар ва кўлга гул отмоқчи бўладилар.

Технология

Вақт тарихи ва қора туйнуклар тадқиқотчиси Стивен Хокинг вафот этди

Стивен Ҳокинг ўтган асрнинг 60-йилларида, 20 ёшлигидаёқ мураккаб асаб касаллиги билан аста-секин тўшакка михланиб қола бошлаган. Аммо шунга қарамай у коинот ва табиат сирларини ўрганишда фаол давом этган ва 1988 йилда «Вақтнинг қисқа тарихи» асарини ёзиб тугаллаган.

Шерзод Шерматов: «Энергетика соҳасидаги ўзгаришларсиз «ақлли шаҳарлар», «қулай инвестиция муҳити яратиш» ва ҳоказолар ҳақидаги сўзлар қуруқ гап бўлиб қолади»

Энергетикани ривожлантириш соҳасидаги инновацион ғояларсиз, мамлакат раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган модернизация бўйича барча истиқболли режаларни амалга ошириб бўлмайди.

«Ucell»нинг абонентларга Наврўз «совғаси»

Ҳар бир компания нарх сиёсатини ўзи белгилайди. Абонент ўзига маъқул компанияни танлаб, унинг хизматларидан фойдаланади. Бу бозор қоидаси. Аммо ҳеч бўлмаганда, миллионлаб мижозларга нархлар ўзгаришини борича, аниқ ва лўнда етказса бўлмайдими?

Спорт

Канада футбол бўйича ЖЧ мезбонлиги учун курашга қўшилди

Канада ҳукумати 2026 йилги Жаҳон чемпионатини АҚШ ва Мексика билан бирга қабул қилиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Шавкат Мирзиёев футболни ривожлантириш бўйича қарорни имзолади

Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю Ўзбекистонга ташриф буюришди. Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди.

Дунё

АҚШда осмонўпар бинони портлатишди (видео)

Америкаликлар тадбиркор халқ: детонаторнинг тугмасини босиш ҳуқуқи 15 минг долларга сотилди ва тушган пуллар етим болалар учун хайрия қилинди.

Ангела Меркель Германия канцлери лавозимига тасдиқланди

Канцлерни тайинлаш маросими Берлинда, Белвью саройидаги президент резиденциясида бўлиб ўтди.

Тавсия қиламиз

Стоп кадр. Ўз вақтида олинган суратлар

Зўр кадр, ажойиб сурат олиш учун қандайдир вақтни кутиш ёки маълум тажриба керакдек туюлади. Аслида бунинг учун профессионал фотосуратчи бўлиш ҳам шарт эмас. Шунчаки ўз вақтида, ўз жойида камерани ишлатиш кифоя.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг