Музаффар Комиловга янги вазифа топширилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муратович Комиловга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди.
Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ректор Рустам Қосимов шу йилнинг 7 май куни вафот этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter