Мустақиллик байрами кунларида об-ҳаво қандай бўлади?
«Ўзгидромет» ушбу ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, 1-4 сентябр кунлари ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан дам оладилар.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида 33-35° атрофида бўлади. Байрам кунлари 33-37° гача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва ерталабки соатларда 13-18° атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter